Университетда Хитой тили ва маданияти маркази ташкил этилади
Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Сиъан Жиатон университети президенти Ванг Шугуо бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Профессор-ўқитувчи, докторант ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида Хитой тили ва маданияти марказини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Музокара сўнгида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Расмий учрашувдан сўнг делегация вакиллари Самарқанд давлат университети қошида ташкил этилган Биокимё институти фаолияти билан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
М.Қосимова, ЎзА