Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет талабалари Марказий Осиё чемпиони
16:46 / 2025-10-20

Бухорода жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАВА) шафелигида ва Ўзбекистон волейбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган талабалар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати якунланди.

Шаҳардаги “Универсал” спорт мажмуаси залида ташкил этилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз ва Марказий Осиёнинг энг кучли 16 жамоаси ғолиблик учун курашди. 

Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда Бухоро давлат университети жамоаси Туркманистон терма жамоаси устидан ғалабага эришди. Учинчи ўринни эса Урганч давлат университети жамоаси эгаллади.

Йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳам Бухоро давлат университети вакиллари ўз устунлигини яна бир бор намойиш этди. Туркманистон жамоаси иккинчи, Қашқадарё вилоятининг Халқаро инновацион университети жамоаси эса учинчи ўринни банд этди.

Тақдирлаш маросимида ғолибларга эсдалик совғалари, диплом ва кубок топширилди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.