Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет нуфузли рейтингдан жой олди
14:26 / 2025-11-06

Жаҳон миқёсида ўзига хос нуфузга эга бўлган “QS Quacquarelli Symonds” агентлиги томонидан “QS Asia University Rankings 2026” – Осиё қитъасининг энг яхши университетлари рейтинги эълон қилинди.

Эътиборлиси шундаки, ундан Наманган давлат техника университети ҳам ўрин олиб, юртимиз олий таълим муассаалари ўртасида 17-ўринда, умумий рейтингда эса “ТОП-951-1000”таликда қайд этилган. Маълумот ўрнида, мазкур рейтингда Осиёнинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 1500 дан ортиқ университетлар баҳоланган. Улардан 557 таси илк бор рўйхатдан жой олган. 

Рейтинг мезонлари илмий салоҳият, халқаро нуфуз, битирувчиларнинг бандлик даражаси, ўқув жараёнининг сифат кўрсаткичлари ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолиятига асосланади. Президентимизнинг 2025 йил 24 январдаги тегишли қарори билан Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида ташкил этилган Наманган давлат техника университети асосий вазифалардан бири сифатида ҳудуднинг юқори малакали муҳандис мутахассисларига бўлган эҳтиёжни таъминлашга алоҳида эътибор бермоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.