English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет маҳаллалар учун кутубхона очди
20:57 / 2021-06-05

Барчамизга маълумки, халқимизда маънавий тафаккур маскани бўлган кутубхонага ўзгача ҳурмат ва эътибор билан қаралган. Фарғона давлат университети томонидан Фарғона шаҳридаги «Шодиёна», «Машъал», «Ш.Рашидов», «Ифтихор» маҳаллалари аҳолиси учун кутубхона ташкил этилди ва бугун фойдаланишга топширилди.

Ушбу маҳаллалар кесишмасида жойлашган 6-сонли талабалар турар жойидан ўрин олган бу янги кутубхона фонди 4000 дан ортиқ бадиий-адабий китоблар билан бойитилди. Кутубхонадаги етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолининг барча қизиқишларини ўзида жам эта олган китобларни кўриб, кўз қувнайди.

Кутубхонанинг очилиш маросимида сўз олган Фарғона давлат университети ректори вазифасини бажарувчи Раҳматилло Шукуров аҳоли учун фойдаланишга топширилаётган бу каби кутубхоналар хонадонлар учун зиё таратувчи чироқ бўлиши, ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи омил эканлиги, маҳаллалар маънавий муҳитини янада яхшилашга кўп йиллар хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Китобларни мутолаа қилишга шошилаётган маҳалла ёшлари мазкур хайрли ишдан хурсанд эканликларини яширмадилар. Кутубхонанинг очилиши барчага катта қувонч улашгани ҳолда, байрам тадбирига айланиб кетди.

Абдулазиз Рустамов