English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет имкониятлари таништирилди
16:52 / 2026-03-06

Гулистон шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалида Янги Ўзбекистон университети ҳамда Ал-Хоразмий университети вакиллари иштирокида ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Янги Ўзбекистон университети вакиллари Пинто Гонсало ва Асқар Абдикамалов, шунингдек, Ал-Хоразмий университети профессори, италиялик физика фани ўқитувчиси Цосимо Буффоне ҳамда университет Регистратор офиси бош мутахассиси Иззатбек Асадов қатнашди.

Учрашув давомида меҳмонлар ўзлари фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида яратилган таълим йўналишлари, халқаро ҳамкорлик дастурлари, қабул жараёнлари ҳамда талабалар учун мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Ал-Хоразмий университети профессори Цосимо Буффоне физика соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, замонавий лабораториялар фаолияти ва халқаро тажриба алмашинуви ҳақида тўхталиб, ёшларни илм-фанга қизиқишни оширишга чақирди.

Учрашув давомида ўқувчилар университетларга қабул шартлари, грант имкониятлари, талабалар ҳаёти ҳамда халқаро таълим дастурлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этди. Мутахассислар томонидан уларга батафсил жавоблар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири