Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет футбол клуби мавсум олди расмий тақдимот маросимини ўтказди
10:43 / 2021-05-31

Бир неча кунлардан сўнг Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги – Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси – Фарғона давлат университетининг «ФарДУ» футбол клуби мавсум олди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Раҳматилло Шукуров, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакили Фаррух Зокиров, Фарғона футболи намоёндалари Анвар Бердиев, Баҳодир Шамсиддинов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.  

Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсум олди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар «ФарДУ» футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлиши, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган ҳолда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларида зафарлар тилашди.