English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Универсиаданинг стол тенниси бўйича республика финал босқичи ғолиблари маълум
22:58 / 2020-02-06

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида Наманган жамоаси биринчи поғонадан жой олган бўлса, самарқандлик талабалар иккинчи бўлди.


Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида талабалар ўртасида Универсиада спорт мусобақалари дастуридаги стол тенниси бўйича республика финал босқичи якунланди.

Олий ва ўрта махсус таълим, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 14 жамоа таркибида 28 спортчи-талаба ғолиблик учун куч синашди.

photo5323695629811166455.jpg

photo5323695629811166456.jpg

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида Наманган жамоаси биринчи поғонадан жой олган бўлса, самарқандлик талабалар иккинчи бўлди. Фахрли учинчи ўрин эса Андижон ва Жиззах жамоасига насиб этди.

Яккалик баҳсларда Шаҳбоз Баратов (Тошкент вилояти) ва Шабнам Жумаева (Сурхондарё) барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Аралаш жуфтликда бухоролик Алишер Эргашев ҳамда тошкентлик Зулайҳо Ёқубова тандеми ғолиб бўлди.

photo5323695629811166457.jpg

photo5323606608024022424.jpg

Универсиада спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

– Мазкур мусобақадаги ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимизнинг кўп йиллик меҳнати ва бизга бўлган ишончи сабаб жамоамиз бош совринни қўлга киритди. Универсиада спорт мусобақалари биз ёшларни улкан ғалабалар сари етаклайди, – деди наманганлик Маҳлиё Омонова.

photo5323695629811166458.jpg