"Универсиада-2025"га тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
Cпорт вазирлигида жорий йилнинг 16-27 июль кунлари Германияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини муваффақиятли таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ўзбекистонлик талаба-спортчилар мазкур нуфузли мусобақада 11 та спорт тури, жумладан камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо WТ ва теннис бўйича иштирок этиши таъкидланди.

Муҳокамалар давомида "Лос-Анжелес-2028" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлган мазкур ўйинларда мамлакатимиз спортчиларининг муваффақиятли иштирок этишини таъминлашда керакли бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди.
Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида кўзланган натижаларга эришиш учун талабчанликни ошириш борасида ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

Т.Рўзиев, ЎзА