“Универсиада-2025”: таэквондочиларимиз яна шоҳсупада
Германияда давом этаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг таэквондо WТ бўйича жамоавий беллашувлари ўз якунига етди.
Эссен шаҳри мезбонлигида ўтган ушбу мусобақада Шоҳжаҳон Аҳмедов, Умиджон Туробов ҳамда Марат Мавлоновдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига эга чиқди.
Айни дамда “Универсиада-2025” ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 бронза, жами 11 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА