Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Универсиада-2025”: таэквондочиларимиз делегациямизга олтин медаль келтирди
23:30 / 2025-07-23

Германия мезбонлик қилаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари таэквондочиларимиз учун муваффақиятли якунига етган бўлса, дзюдочиларимиз учун омадли бошланди.

Гап шундаки, ҳозирга қадар ўтказилган таэквондо WТ бўйича яккалик ва жамоавий беллашувларда 1 та кумуш ва тўртта бронза медалига эга чиққан таэквондочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда финалга қадар етиб борди. 

Сўнгги ҳал қилувчи мазкур босқичда жамоамиз Миср термасига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди. Натижада, делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медаль қўшилди.

Шунингдек, Лазиза Ҳайдарова дзюдо бўйича -48 кг. вазн тоифасида татамига чиқиб, ярим финалгача етиб борди ва учинчи ўрин учун ўтган беллашувда польшалик Паулина Шлахтани таслим этган ҳолда делегациямизга бронза медалини келтирди. 

Дарвоқе, вазни 57 килограммгача бўлган дзюдочи қизлар ўртасида ҳамюртимиз Шукуржон Аминова италиялик Юлия Карнага қарши бронза медали учун жанг қилади.

Айни дамда “Универсиада-2025” ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 3 та олтин, 4 та кумуш ва 6 бронза, жами 13 тага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА