ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари юртимизда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида Бухоро шаҳри асосий мезбонлардан бири бўлади.
Мазкур мусобақани Бухоро шаҳрида барпо этилган Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишмасида жойлашган 6,84 гектарли ҳудудни ташкил этган “Универсал” спорт мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.
[gallery-18829]
Айни пайтда “Универсал” спорт мажмуасининг қурилиши якунланган. Масканда 4000 томошабин ўрнига мўлжалланган манеж ва турли спорт йўналишларига ихтисослашган бўлимлар, ўқув-машғулотлар зали, VIP ложа, ўйин зали, ювиниш-кийиниш хоналари, спорт жиҳозларини сақлаш хоналари жой олган. Шунингдек, спорт мажмуасига келадиган аҳоли ва спортсеварлар учун автотураргоҳ, югуриш йўлаклари, сунъий қопламали футбол майдони барпо этилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА