Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UniRank халқаро платформасида олий таълим муассасалари рейтинги эълон қилинди
16:00 / 2025-12-03

Таълим тизимини ривожлантиришга бўлган сўнгги йиллардаги самарали ҳаракатлар ўз мевасини бераётгани кишини қувонтиради. Айниқса, бу халқаро рейтингларда ўз аксини топса. Хусусан, олий таълим тизими тубдан такомиллаштирилиб, дунё миқёсида намунали тараққиёт сифатида эътироф этилмоқда.

UniRank халқаро платформаси 2025 йил учун Ўзбекистон олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтингда мамлакатимизнинг 80 та олий таълим муассасаси иштирок этган бўлиб, рейтинг натижаларига кўра 1-ўрин — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2-ўрин — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, 3-ўрин — Самарқанд давлат тиббиёт университетига насиб этди.

UniRank ҳар 6 ойда 200 та давлатдаги 14 мингдан ортиқ университетларнинг интернетдаги фаоллигини 5 та асосий veb-metrika орқали баҳолайди. Кўриниб турибдики, техник тараққиёт бизнинг таълим тизимимизда ҳам ўз аксини топмоқда.

Шербек Исломов,

ЎзА