Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNICEF: Ғазо болалари дунё кўз ўнгида нобуд бўлмоқда
10:57 / 2024-03-08

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси – UNICEF “биз қўрққан болалар ўлими” ҳақиқатга айлангани, Ғазо секторида тўйиб овқатланмаслик оқибатида ўнлаб бола нобуд бўлаётганини таъкидлади.

Сўнгги кунларда Ғазо шимолидаги тажовуз юзасидан UNICEF Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўлими минтақавий директори Адель Хадер матбуот баёнотида шундай деди:

– Ота-оналар ва шифокорлар ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам кўрсатиш зарур бўлган жойдан бир неча километр масофада эканликларини англаб етганларида ночорлик ва умидсизлик ҳиссини бошдан кечиришади. Энг ёмони, “аста-секин дунё нигоҳи остида нобуд бўлаётган” бу болалар фарёдини тўхтатиш, гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш ҳозир кўрилаётган шошилинч чора-тадбирларга боғлиқ.

Мулозим таъкидлашича, тўйимли озиқ-овқат, тоза сув ва тиббий хизмат сезиларли даражада танқислиги келаётган ёрдам тўсиққа, БМТ гуманитар амалиёти кўплаб хавфга учраётганининг бевосита натижасидир.

Январь ойида UNICEF ва Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида тўйиб овқатланмаслик бўйича ўтказилган текширув кўрсатдики, тахминан 16 фоиз, яъни икки ёшгача бўлган ҳар 6 боланинг 1 нафари доимий тўйиб овқатланмасликдан азият чекади. Ёрдам кўрсатилаётган жанубий Рафоҳда ўтказилган шунга ўхшаш текширувда бу кўрсаткич икки ёшгача бўлган болаларнинг 5 фоизини ташкил этди.

Хадер таъкидлашича, вазият оғирлашган, “агар кучайиб бораётган озиқ-овқат инқирози ҳал этилмаса, болалар ўлими сони яқинда мисли кўрилмаган даражага чиқиши” кутилмоқда.

– Биз кўрққан болалар ўлими ҳақиқатга айланди, уруш тугамаса, гуманитар ёрдам йўлидаги тўсиқ зудлик билан ҳал этилмаса, салбий кўрсаткич янада ўсиши мумкин, – деди Адель Хадер.