Бугун, 18 май “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмаси доирасида ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш марафони ўтказилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу югуриш марафонида 500 нафарга яқин ёш ходимлар иштирок этди. Иштирокчилар марафонда 3 км. масофага югуриш бўйича беллашди. Белгиланган масофани биринчи бўлиб югуриб ўтган 6 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Қизлар ўртасидаги беллашувда:
1-ўрин — Дурдона Сафарова, талаба-иштирокчи;
2-ўрин — Валерия Аширова, "Ўзбекгеофизика" АЖ ходими;
3-ўрин — Дилафрўз Бурхонова, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимига насиб этди.

Йигитлар ўртасидаги беллашувда:
1️-ўрин — Нодир Таниев, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ходими;
2️-ўрин — Шерали Мусулмонов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходими;
3️-ўрин — Достон Эргашев, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимига насиб этди.
Марафон якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА