French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNDP билан ҳамкорликда рақамли ислоҳотлар муҳокама қилинди
14:31 / 2025-06-24

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга тадбир — БМТ Давлат хизмати форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум давлат бошқаруви, самарали хизмат кўрсатиш, рақамли трансформация ва инсон капиталини ривожлантириш каби глобал масалалар юзасидан тажриба алмашиш, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради. 

Форум доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатда рақамли трансформация, маълумотлар бошқаруви ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, рақамли ҳукумат масалаларига тўхталиб ўтилди. Жумладан, илгари давлат идоралари маълумотларни тизимсиз равишда тақдим этган бўлса, энди марказлаштирилган платформа орқали барча маълумотлар давлат ва хусусий сектор иштирокчилари ўртасида тизимли алмашилмоқда. Бу маълумотлар сифатини назорат қилиш ва уларнинг сизиб чиқиши хавфини камайтириш имконини бераётгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида ахборотлар базасини яхшилаш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва бу борада таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Акико Фужи БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини таъкидлаб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Н.Раҳмонова, ЎзА