Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNCCD қўмитаси сессиясида илк бор Марказий Осиё вакили нутқ сўзлади
15:02 / 2021-03-17

БМТ Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси (UNCCD) котибиятининг Конвенция талаблари бажарилишини кўриб чиқиш (CRIC-19) бўйича сессияси онлайн тарзда ташкил этилди.

Тадбирда Марказий Осиё ва Тинч океани минтақаси номидан юртдошимиз - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Заҳадуллаев сўзга чиқди. Ўзбекистон вакилининг ер нейтрал баланси мақсадларига эришиш бўйича Осиё ва Тинч океани мамлакатлари мисолидаги фикри, мулоҳазаси йиғилиш иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, ўн тўққизинчи маротаба ўтказилаётган мазкур сессияда ҳозирга қадар Марказий Осиё вакили бирор марта ҳам сўзга чиқмаган.

Осиё, Лотин Америкаси, Кариб денгизи, Шимолий Ўрта ер денгизи, Марказий ҳамда Шарқий Европа давлатларидан мутахассислар иштирок этаётган анжуманда қурғоқчилик бўйича давлатлараро ишчи гуруҳи фаолияти кўриб чиқилмоқда.

Ушбу гуруҳга дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатидан номзодлар сайланиш орқали аъзо бўлиши мумкин. Айни пайт Ўзбекистон вакили ҳам ушбу гуруҳ мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бу дунё ҳамжамиятини минтақадаги соҳага оид долзарб масалалар билан таништириш, халқаро ташкилотлар ресурсларини мавжуд муаммоларни бартараф этишга йўналтириш имконини беради. Сессия ўз ишини давом эттиряпти.