English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳунар – ўқувчилар ҳаётининг мазмуни
10:24 / 2020-03-02

Муассасадаги ҳар бир восита тарбияланувчиларни ҳаётга мослаштириш, улардаги нуқсонларни бартараф этиш орқали соғломлаштиришга хизмат қилади.


Суннат Чориев 12 ёшда. У дурадгорликка қизиқади. Устозидан рўзғор учун керакли бўладиган жиҳозлар билан бир қаторда самолёт, ракета, уйча ясашни ўрганган. Ҳайитой Қурбонназарова тиккан фартуги ва рўмолчаси билан беш ташаббус ҳақиқатдан ҳам имконият эканлигини кўрсатди. Ўрол Тайлоқов чизган суратда Юртбошимиз илгари сурган 5 ташаббуснинг 5 кўриниши акс этган.

Бу болалар Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 68-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида таълим олади. Бу манзилда 358 нафар ўқувчи фан сирларини ўрганиш билан бирга касб-ҳунар эгаси ҳам бўлишмоқда.

photo5395825082946923730.jpg

Муассасадаги ҳар бир восита тарбияланувчиларни ҳаётга мослаштириш, улардаги нуқсонларни бартараф этиш орқали соғломлаштиришга хизмат қилади.

Бошланғич синф ўқувчиларини мустақил ҳаётга мослаштириш, нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш, болаларнинг математик тасаввурларни уйғотиш дейсизми ёки уларни спортга жалб қилишми барчасига бу ердаги ўқитувчилар кун-у тун меҳнат қилмоқда.

Ўқувчилар мактабда ўтказилган “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирда устозларидан ўрганганларини намоён этишди.

photo5395825082946923728.jpg

– Меҳнат инсоннинг ҳаётида муҳим ўрин тутибгина қолмай, унинг тасаввурини, тафаккурини бойитади, – дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Комил Менгзияев. – Меҳнат тарбияси тарбиянинг мағзини, мазмунини ташкил этади. Юқори синф ўқувчиларимизни ижтимоий меҳнат фаолиятида иштирок этиши учун уларга тикувчилик, дурадгорлик, ёғоч ўймакорлиги каби ҳунарларни ўргатаяпмиз. Касб-ҳунар сирларини ўрганиш ўқувчиларимиз ҳаётининг мазмунига айланган. “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ташкил этилган тадбиримизда ўқувчиларимиз ўрганган ҳунарларини кўрсата олди. Бу тадбир уларнинг истеъдодларини яна бир карра намоён этишига хизмат қилди.

photo5395825082946923726.jpg

Дарҳақиқат, “Беш ташаббус – беш имконият” тадбирида тарбияланувчиларининг чеҳрасидаги табассум, қалбига кўчди. Ўксик қалблардаги хурсандчилик уларнинг касб-ҳунарни ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишга, ҳунар ҳаётининг мазмунига айланишига хизмат қилса ажаб эмас.