Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNАМА раҳбари билан музокара тўғрисида
16:37 / 2020-09-04

Афғонистонда афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев видеоконференцалоқа шаклида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNАМА) раҳбари Дебора Лаёнс билан музокара ўтказди.

Суҳбат чоғида Афғонистон инқирозини ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон ва UNАМА саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги турли лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

UNАМА раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш борасидаги сиёсатини юқори баҳолади. Хусусан, Афғонистонда темир йўл ва янги электр узатиш линиялари қуриш лойиҳалари алоҳида эътриоф этилди.

Мамлакатда пандемия шароитида зўравонлик даражасини кескин камайтириш, шунингдек, афғон халқининг сиёсий жараёндаги муҳим ролини таъминлаш долзарблиги қайд этилди.

Афғонистонда афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.