Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNA Бош директорига “Халқ дипломатияси” медали топширилди
14:23 / 2024-06-20

Халқаро ижтимоий палата раислиги доирасида Москва ташаббуси билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) бош директори Муҳаммад бин Абд Раббо Ал-Ямий Ҳамкорлик қилувчи мамлакатлар “Халқ дипломатияси” медали билан тақдирланди.

2023 йил таъсис этилган, халқаро конфессиялараро форум ишини ташкил этишдаги алоҳида иштироки учун бериладиган мазкур нуфузли соврин тинчлик, тотувлик ва ўзаро англашувни таъминлаш, конфессиялараро ва миллатлараро мулоқотни ривожлантириш, низо ва келишмовчиликларни бартараф этиш, халқларни бир-бирига яқинлаштириш ва қадриятларни бирлаштиришга кўмаклашиш, яхши қўшничиликни ривожлантириш, мамлакатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун таниқли давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик идоралар ва миссиялар раҳбарлари, элчилар, халқаро ташкилот раҳбарларига берилади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА