Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ун ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
19:28 / 2023-07-06

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани буғдой етиштириш бўйича вилоятда етакчи ўринда туради. Туманда йилига ўртача 30-35 минг тонна барака ҳосили йиғиб олинади. Ушбу маҳсулотни қайта ишлаш эса бугуннинг муҳим талабларидан саналади. Шу мақсадда куни кеча туманнинг “Гулистон” маҳалласида биринчи ун ишлаб чиқариш корхона иш бошлади.

“Мадина М” бренди остида ун маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ушбу корхона фаолияти “Бўритош ая” фермер хўжалиги раҳбари Азамат Бердиёров томондан йўлга қўйилди.

Корхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Тоғаев, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Умумий қиймати 6 миллиард сўмни ташкил этаётган корхонага Туркияда ишлаб чиқарилган электр тежамкор замонавий тегирмонлар ўрнатилган. Йилига 10 минг тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Янги корхонанинг ишга тушиши эвазига ҳудуддаги 20 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.  

– Асосий эътиборни сифатга қаратганмиз, – дейди корхона раҳбари А.Бердиёров. – Шу боис 50 фоиз ўзимизнинг, 50 фоиз Қозоғистондан келтирилган сифатли буғдойлардан фойдаланяпмиз. Маҳсулотларимиз ҳозирча ички бозорга чиқарилмоқда. Келгусида экспортга ҳам чиқаришни режалаштирганмиз. Бу бўйича афғонистонлик ҳамкорлар билан дастлабки келишувга эришилди. Келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини 20 минг тоннага етказишни мақсад қилганмиз.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.