Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумхалқ хайрия ҳашари бошланди
11:58 / 2025-08-22

Бугун эрта тонгдан мамлакатимизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.

Азалдан халқимизда бирдам, якдил бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳашарлар   ташкил этиш яхши анъанага айланган.  

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида ташкил этилган мазкур ҳашар доирасидаги ишлар “кўчабай” ва “хонадонбай” белгилаб олинди.

Айтиш керакки, майдонлар, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар жойларини ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ариқ ва лотоклар чиқиндилардан тозаланмоқда.  

Ёшларни жалб этган ҳолда қабристонлар ободонлаштирилмоқда, таъмирланаяпти. Зиёратгоҳ ва кўча тартибга келтириляпти. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда.  

Ҳашар давомида кўнгли ярим, кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга ҳам алоҳида кўмак кўрсатилмоқда. Жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланаяпти. Оилаларнинг томорқа майдонларига экинлар экилди. Эҳтиёжманд оилалар, шу жумладан ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Н.Усмонова,  

ЎзА