Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумхалқ ҳашари: юрт ободлиги маҳалладан бошланади
12:52 / 2026-03-03

Мамлакатимизда азалдан ҳашар анъанаси халқни бирлаштирувчи, эзгулик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи қадрият сифатида шаклланган.

Маҳалла кўчаларини обод қилиш, ариқ-зовурларни тозалаш, ҳовли ва жамоат жойларини тартибга келтириш каби ишлар айнан ҳашар орқали амалга оширилиб, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва бирдамлик муҳитини кучайтириб келган.

Жорий йил 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида долзарб вазифалар белгилаб берилган.  

Ҳашарлар “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида ташкил этилади.

Ушбу умумхалқ тадбири доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш массивлари, ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар атрофи ободонлаштирилади. Кўчат экиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, чиқиндиларни бартараф этиш, йўлак ва ҳовлиларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.

Ҳашар нафақат тозалик ва ободонлаштириш ишлари, балки фуқаролар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларда ватанпарварлик ва масъулият туйғусини оширишга хизмат қилади. Айниқса, маҳалла институти фаолиятини кучайтириш, аҳолининг ўз яшаш ҳудудига дахлдорлик ҳиссини оширишда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА