Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.
Жорий йилда Навоий вилоятидаги 368 та умумтаълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилиб, умумтаълим мактабларининг 1-синфига 19 850 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 11-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этиб, мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида тўхталди.
[gallery-8651]
Жорий йилда вилоятдаги 38 та умумтаълим мактабида қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу мақсадлар учун жами 118,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Натижада халқ таълими муассасалари мутлақо янги, замонавий кўринишга келиб, моддий-техник базаси яхшиланди.
Навоий шаҳридаги 11-айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шерзод Шайматов Хитой давлатида кимё фанидан масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро танловда кучлилар сафидан ўрин олиб, кумуш медаль совриндорига айланди.
9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” кўрик-танловининг республика босқичида Зарафшон шаҳридаги 11-мактабнинг “Парламент” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.
Вилоятдаги барча таълим муассасаларига қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.
Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА