Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумтаълим мактабларида 1000 та "Смарт синфлар" ташкил этилади
10:29 / 2024-02-02

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида "Hancom academy" раҳбарияти билан "Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш" ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда вазир Ҳилола Умарова, "Hancom academy" Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этди.  

Учрашувда "Hancom academy"  томонидан мактабларга АКТ дан фойдаланиш, информацион технологиялар касб йўналишларида тўгараклар ташкил этиш мақсадида 2027 йилга қадар 1000 та ўқув компютер синфлари тўплами босқичма-босқич тарзда вазирликка тақдим этилиши маълум қилинди.  

Шунингдек, ҳамкорлик имкониятларининг келгуси қадамларини ишлаб чиқиш ва режалаштириш учун томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.  

Н.Усмонова, ЎзА