Умумтаълим мактаблари замонавий компьютерлар билан таъминланмоқда
Бухородаги 54 та умумтаълим мактабига замонавий компьютер тўпламлари ва техник жиҳозлар етказилмоқда. Бу ҳақида Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
2023-2024ўқув йилида вилоятдаги 198 та умумтаълим мактаби учун сўнгги русумдаги замонавий компютерлар ва техник воситалар харид қилинган. Айни пайтда 117 та мактабга замонавий моноблоклар, 27 тасига компьютер тўпламлари етказиб берилди.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан информатика фанларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида 54 та мактаб учун замонавий компютер тўпламлари ва техник воситалар олиб берилди.
Мазкур жиҳозлар ортилган карвонлар умумтаълим мактаблари сари йўл олди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.