Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга ўқув йили давомида қандай таътиллар берилади?
15:29 / 2020-01-28

​Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.


Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга ўқув йили давомида қуйидаги таътиллар берилади:

​????​ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

????​ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

????​ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

????​ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

​Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

​Шунингдек, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.