Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумий қиймати 763,6 миллион АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди
17:47 / 2023-10-16

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 763,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 246,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 16,7 фоизга кўпдир.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин) 8,8 фоизни, гилос 6,9 фоизни, пиёз 6,9 фоизни, узум 6,1 фоизни, экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 4,6 фоизни ташкил этган.

Россия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия, Беларусь Афғонистон, Эрон, Ироқ давлатлари Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА