Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умумий келажак учун Хитойдан ёрдам”
19:22 / 2022-09-09

Самарқандга Хитойдан ана шундай ёзув битилган автобус ва микроавтобус келтирилди.

Келгуси ҳафтада Самарқандда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан Хитой Халқ Республикаси томонидан мезбон давлат – Ўзбекистонга 2 та замонавий автобус ва 40 та микроавтобус совға қилинди.

Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг совғаси сифатида “Yutong” заводи вакиллари томонидан тақдим этилган янги автобусларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев қабул қилиб олди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётгани, бу транспорт воситалари нуфузли саммитни юксак савияда ўтказишга ёрдам бериши таъкидланди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА