Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
11:01 / 2025-11-17

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар: 

ташувчиларга инфратутилма хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш принциплари ва тартиби; 

инфратузилма оператори томонидан ташувчиларга кўрсатиладиган хизматлар;

поездлар ҳаракати меъёрий графигини шакллантириш тартиби; 

инфратузилмага киришни таъминлаш бўйича буюртмаларни кафолатлаш; 

инфратузилма хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартномаси; 

инфратузилма оператори ташувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бегилашдан иборат. 

Мазкур Қоидалар мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосларда ҳаракатдаги таркибга (локомотивлардан ташқари) эга бўлган умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти ташувчиларининг ички ва халқаро йўналишларда юк ҳамда йўловчи ташишни амалга ошириш учун умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ҳуқуқини таъминлашнинг умумий принциплари ва тартибини, шунингдек, кириш ҳуқуқини тақдим этиш ва инфратузилма хизматларидан фойдаланиш соҳасида ташувчилар томонидан инфратузилма оператори билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мувофиқлаштиради.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 

ЎзА