Эътироф
Юртимизда мўътабар аёл зотига эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш йўлидаги ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ташаббуслар билан иштирок этаётган аёллар ҳамиша эҳтиромда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Шунингдек, “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра бир гуруҳ аёллар қаторида халқимизнинг суюкли шоираси Хосият Бобомуродова ҳам мукофотга лойиқ кўрилди. “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” фахрий унвонига лойиқ кўрилган шоира дилидагиларни айтди.
– Юртимизда аёлларга эътибор ва юксак мукофотдан руҳланиб айтишим мумкинки, мен умримнинг иккинчи баҳорини бугундан бошлаяпман, – деди Хосият Бобомуродова.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LnK58OMafIA" title="“Umrimning ikkinchi bahorini bugundan boshlayapman” – Xosiyat Bobomurodova" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА