Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланади
16:02 / 2023-11-03

Ҳуқуқий муносабат

Мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.  

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этишда баъзи бир қўшимча талаблар қўйилди.. Бу борада Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси раҳбари Отабек Нарзиев батафсил маълумот берди.    

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 августдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қуйидаги қўшимча талаблар ва шартлар жорий этилган.    

Хусусан, 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб бориши лозим.  

Зиёратларчиларнинг “Умра” хизматлари бўйича  гуруҳ раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида,  диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислардан тайинланади. “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассис бўлиши керак.    

Шунингдек, “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик ҳамда “Умра” хизматларини Саудия Арабистони подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш, белгиланган.    

Тегишли туроператор томонидан Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиладиган 100 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлардан, унинг “Умра” хизматларини сифатсиз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилади.    

Гулноза Бобоева, ЎзА