Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади (+видео)
17:11 / 2024-08-26

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланишини эълон қилди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган "Умра-2024"нинг навбатдаги мавсуми жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан бошланади.

"Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади", дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, зиёратчилар Мадина шаҳрида "Grand Shahba", Макка шаҳрида эса "Маrmаrа Group Hotel" меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Меҳмонхона хоналари 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.