Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уммон Султонлиги делегацияси Самарқандни зиёрат қилди
20:12 / 2024-04-14

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири дастлаб буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Айни пайтда бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юксак баҳо берди.

Меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказда буюк муҳаддис ва алломалар меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий- тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Делегация аъзолари Регистон майдонидаги улуғвор мадрасалар, бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ва хаттотлик санъати намуналарини катта қизиқиш билан томоша қилди.

[gallery-16915]

-- Самарқандга илк ташрифимиз таассуротларга бой бўлди,-- деди Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди.-- Айниқса, улуғ муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш биз учун улкан шараф. Ушбу мажмуа яқин орада Ислом оламининг энг қутлуғ зиёратгоҳларидан бирига айланиши, шубҳасиз.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари