“Маҳаллий кремнийли минерал хомашё ва айлант дарахти асосида сорбентлар олиш ҳамда уларни оқова сувларни тозалашда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида
Умиров Ўктам Фарҳодовичнинг 02.00.13 – “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ва 11.00.05 - “Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” ихтисосликларидан (техника фанлари) фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Маҳаллий кремнийли минерал хомашё ва айлант дарахти асосида сорбентлар олиш ҳамда уларни оқова сувларни тозалашда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация ишининг ҳимояси Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 11 март соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 210100, Навоий шаҳри, Ғалаба Шоҳ кўчаси, 76в-уй.
Тел.: (79) 223-23-32; Факс: (79) 223-49-66.
e-mail: info@nsumt.uz