Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
10:17 / 2025-09-17

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, чемпионатнинг эркин кураш беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккинчи бронза медали қўшилди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, -65 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Умиджон Жалолов бронза медали учун россиялик Ибрагим Ибрагимов билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Умиджон ғалаба қозониб, мусобақанинг учинчи поғонасидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча дунё биринчилигида эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев -57 кг. вазн тоифасида Шимолий Македония вакили Владимир Егоров устидан ғалаба қозонган ҳолда бронза медалига сазовор бўлган эди.

Маълумот ўрнида: мусобақанинг аёллар курашида Актенге Кеунимжаева (-50 кг) ва Лайлохон Собирова (-59 кг) мағлубиятга учради. Эртага, 18 сентябрь куни юнон-рум кураши бўйича беллашувлар старт олади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА