English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умиджон Жалолов: “Вилоят ҳокимининг эътибори мени янги марралар сари руҳлантирди”
11:50 / 2022-09-02

Болгариянинг София шаҳрида эркин кураш бўйича (U-20) ўтказилган Жаҳон чемпионатида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, Ёшлар Олимпиадаси ғолиби, бухоролик Умиджон Жалолов олтин медалга сазовор бўлган эди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов жаҳон чемпиони ва унинг мураббийи Ўктам Тўйевни эришган юксак ғалабаси ҳамда мустақиллик байрами билан табриклади. Уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Умиджоннинг зафарлари бардавом бўлишига тилак билдирди. Бу борада вилоят ҳокимлиги уни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

– Бугун устозларим кўмагида катта мусобақаларга тайёргарлик кўряпман, – дейди Умиджон Жалолов. – Вилоят ҳокимининг шахсан эришган ютуғим билан қутлаши мени янги марралар сари руҳлантирди.

65 кило вазн тоифасидаги ватандошимиз дастлаб қирғизистонлик курашчини 10-2 ҳисобида, сўнгра чилилик рақибини 10-0, 3-давра баҳсида Япония терма жамоаси вакилини ҳам 10-0, ярим финалда эса америкалик полвонни 4-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса озарбайжонлик Зираддин Байрамов билан бўлган беллашувда соф ғалабага эришиб, олтин медал соҳибига айланди.

Маълумот учун, 2018 йилнинг октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳри (Аргентина) мезбонлигида ўтган III ёшлар Олимпия ўйинларининг бош совринини қўлга киритган эркин курашчимиз нуфузли “Олтин мангуст” совринига ҳам муносиб кўрилган.

Зариф Комилов, ЎзА