Навоий вилояти Нурота туманидаги давлат хусусий-шерикчилик асосида ташкил этилган “Умидли ёшлар маскани” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбиркор А.Ҳайдаров томонидан 2019 йилда барпо этилган бинонинг лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этиб, шу кунга қадар 150 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган эди.
Тадбиркор томонидан яна 2,6 миллиард сўм маблағ ҳисобига 120 ўринли қўшимча бино қурилди.


“Мустақиллик” МФЙда жойлашган ушбу мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайиши учун барча шароит яратилган.

– Шу кунга қадар боғчамизда 30 нафар педагог ва ишчи-ходим меҳнат қилиб, уларнинг 11 нафари олий маълумотли мутахассис эди, – дейди мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Лутфия Ҳайдарова. – Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган. Инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Боғчамиз 150 ўринга мўлжалланган эди. Талабнинг ошиб бораётганлиги сабабли уни янада кенгайтириб, 2-блогини ишга туширдик. Бола сонининг кўпайиши ҳисобига 30 та доимий иш ўрни яратилди.


2023 йил охирида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 92 та бўлган бўлса, 2024 йилнинг июнь ойида 102 тага етказилди. Уларнинг 20 таси давлат, 76 та оилавий ҳамда 6 таси давлат хусусий-шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири