ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги 2-спорт мактаби Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 6 июндаги “Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида янгидан ташкил этилган.
Мактабнинг бадминтон, волейбол, баскетбол, гандбол, регби, футбол, ўқ отиш, камондан отиш, қиличбозлик, дзюдо, оғир атлетика, бокс, таэквондо WTF, замонавий беш кураш, стол тенниси, теннис, эркин кураш, триатлон, велоспорт каби 45 та спорт тўгарагида жами 3736 нафар ўғил-қиз шуғулланмоқда.
Ўтган 2022 йилда мазкур спорт мактаби тарбияланувчилари Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакат ҳамда халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда жамғарган медаллари сони жами 272 тани ташкил этди. Шундан 59 таси олтин, 54 таси кумуш ва 137 таси бронза медалидир.
[gallery-10668]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА