Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умида Тешабоева: “Касбингизни қандай ҳурмат қилишлари ўзингизга боғлиқ”
16:06 / 2022-04-19

Фарғона вилоятида “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Вилоятда китобхонлик борасида яхши тажриба мактаби яратилган. Шаҳар ва туманларда аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, муассасалар фаолиятини ривожлантириш кабиларга муҳим эътибор қаратиляпти. Жумладан, Данғара, Ёзёвон туманларида янги ахборот-кутубхона маркази қурилди, Учкўприк, Қўштепа туманларида эса  таъмирдан чиқарилиб, китобхонлар ихтиёрига топширилди. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан уларнинг фондини бойитиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.  

Китобхонларга сифатли ва замонавий хизмат кўрсатишда соҳа ходимларининг ўрни беқиёс. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида кутубхона-ахборот фаолияти йўналишида малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Ахборот-кутубхона марказлари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани, илғор тажрибалар ўргатилаётгани бунда муҳим самара бермоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева мазкур филиалда бўлиб, кутубхона-ахборот фаолияти йўналишда таҳсил олаётган талабалар билан учрашди.  

–Орқага йўл йўқ, соҳани ривожлантираман ва хизмат қиламан, деб ўқинг. Фақатгина ҳаракат қилиш керак. Касбингизни қандай ҳурмат қилишлари ўзингизга боғлиқ. Ўзингизни устингизда ишлаб, тажрибангизни бойитишингиз биринчи мақсадингиз бўлиши шарт, – дейди У. Тешабоева.  

Институт ўқитувчи ва талабалари учун соҳага оид ўқув қўлланма ва адабиётлар тақдим этилди. Самимий ўтган мулоқотда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали ҳамда Қўқон давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Бувайда туман ахборот-кутубхона маркази иш фаолияти ўрганилди. Шунингдек, Қўқон шаҳар, Ўзбекистон, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Учкўприк тумани ахборот-кутубхона марказлари учун китоблар жамланмаси ҳамда Бувайда туман ахборот-кутубхона марказига китоблар ва замонавий 5 та компьютер жамланмалари топширилди. 

М.Сулаймонов, ЎзА