Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умид ниҳоллари” болажонларга қучоқ очди
15:16 / 2025-06-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Умид ниҳоллари” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди.  

Мазкур оромгоҳда  Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси  капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида “Келажак мегастрой” МЧЖ томонидан 29 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди. Тўртта ётоқхона таъмирланди,  200 ўринли амфитеатр,  ошхона, тўгараклар учун алоҳида 8 та хона, баскетбол, волейбол, жисмоний машқлар майдончаси (воркаут),  усти очиқ бассейн, кийиниш, ечиниш хоналари, мини футбол майдони, иккита сув сақлаш ҳавзаси, оқава сувлари учун  ёпиқ ҳовуз қурилди.

Оромгоҳнинг биринчи навбатида 200 нафар бола дам олади. Яна учта мавсумда 600 нафар ўғил-қиз ташриф буюриши кўзда тутилган.  Йигирмадан ортиқ фан,  спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

[gallery-23928]

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА