Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умид ниҳоллари – 2022” ғолибига Президент совғаси топширилди
09:03 / 2022-09-20

Нукусда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёшлик ва спорт байрами” шиори остида ўтказилган “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳиялари янгради.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари ” спорт мусобақалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

[gallery-8834]

Спортнинг 11 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикасидан 509 нафар ўқувчи совринли ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида Қораўзак тумани ўқувчилари ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди. Шунингдек, барча спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар ҳамда уларнинг мураббийларига медаллар, диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

– Қораўзак туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси футбол бўйича биринчи ўринни эгаллади, – дейди жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Қуандиқ Фозилбеков. – Жамоа ғалабасига ҳимоячи Мерос Қуандиқов, ҳужумчи Баҳром Уснатдинов каби ўйинчилар ҳисса қўшди.

Концерт дастури намойиш этилди.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А. Оринбаев иштирок этди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА