French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умид ниҳоллари – 2022: Ангренлик ёшлар вилоятда биринчи
17:39 / 2022-08-24

Анъанавий “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

 Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида ташкил этилган тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари, соҳа мутахассислари ва ёшлар қатнашди.  

Тадбирда мусобақада қатнашган ҳудуддаги 509 нафар ўқувчи ва 51 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчи - мураббийларига эсдалик совғалари топширилди. Хусусан, Ангрен шаҳар вакиллари Президент совғаси — “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.  

– Бу йилги спорт ўйинлари дастуридан миллий кураш ўрин олгани айни муддао бўлди, – дейди вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов. – Биз “Умид ниҳоллари”да кўплаб истеъдодли ёш полвонларни кашф қилдик. Бу гал мусобақанинг барча босқичларида жами 40 минг нафардан ортиқ йигит-қиз иштирок этди.  

Шунингдек, мусобақа доирасида умумжамоа бўйича фахрли иккинчи ўрин Бекобод тумани спортчиларга, учинчи ўрин эса Қибрай тумани ёшларига насиб этди. Уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда намойиш этилган концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.  

А.Мусаев,  ЎзА.