Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умид” маркази ёшларга кўмакдош бўлади
09:26 / 2022-03-19

Инновация билим ва ғояларни маблағга айлантирадиган, илм-фан равнақи ва тараққиётни янги босқичга кўтарадиган манбадир.

Шу боис ҳам таълим тизимида янгича инновацион услубдан фойдаланиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш янги янги иикониятлар эшигини очиб беради.

Халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати, тадбиркор Нодирбек Маликов ташаббуси билан тумандаги “Қум кўча” маҳалласида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактабда олган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида инновацион лойиҳа асосида ташкил этилган “Умид” ўқув маркази мазкур йўналишдаги ўзига хос ишлардан бири бўлди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида фаолиятини бошлаган мазкур ўқув маркази очилишига бағишланган тадбирда депутатлар, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари  ва ёшлар иштирок этди.

Маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги бўш турган хоналарда иш бошлаган мазкур марказда ёшлар учун инглиз, рус тили, шунингдек, ахборот техонологияси ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгараклар ташкил этилди. Маҳалла ёшлари мактабдан кейин бўш вақтида мазкур тўгарак машғулотларида қатнашиб, олган билимларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.

 Шунингдек, марказда туманда самарали фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида мунтазам мулоқот ўтказиб борилиши белгиланган. Бундан кўзланган мақсад ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларни бойитиб боришдир.

– “Умид” маркази маҳалламиз ёшларига янада кенг имкониятлар эшигини очиб берди, – дейди “Қум кўча” МФЙ раиси Сирожиддин Султонов. – Эндиликда ёшларимиз замон талабига мос равишда мактабда олган билимлари ҳамда компьютер саводхонлигини мустаҳкамлаб бориш имконига эга бўлди. Бир сўз билан айтганда, марказ маҳалла ёшларига кўмакчи бўлади.

Куй-қўшиқлар, рақслар, кўнгилочар ўйинлар билан байрамона руҳда ўтган тадбир якунида лойиҳа ташаббускори томонидан фаол ёшлардан уч нафарига марказда бепул ўқиш учун сертификат топширилди. Куннинг иккинчи ярмида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шиори остида ўтказилаётган акция доирасида O`zLiDeP Андижон туман кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши аъзолари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда ёшлар иштирокида мазкур маҳаллада жойлашган 23-умумтаълим мактаби ҳудуди бегона ўтлардан тозаланниб, кўчатлар экилди, дарахтлар оқланди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА