Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умид автолизинг”га автомашина учун тўлов қилиб ололмаган фуқаро ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилди?
09:05 / 2019-11-21

Шундай бўлса-да, “Умид автолизинг”га автомобиль олиш учун тўлов қилаётганлар камайгани йўқ. Ҳамма ҳам ўзи, оиласи учун автомашина олишни орзу қилади.


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот хизмати сўнги пайтларда “Умид автолизинг” МЧЖга алданиб пулини ололмаётганлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёритиб, бошқаларни бундай ёлғонларни қурбони бўлмасликка чорламоқда. 

Шундай бўлса-да, “Умид автолизинг”га автомобиль олиш учун тўлов қилаётганлар камайгани йўқ. Ҳамма ҳам ўзи, оиласи учун автомашина олишни орзу қилади. 

Бироқ бугун ёлғончилик ниқобини бошқаларга сездирмаётганларга чув тушиш оғир албатта. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси имкон борича “Умид автолизинг”дан алданиб қолаётганларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. 

Аммо юзлаб инсонлар муаммосини бир зумда ҳал этиш имкони йўқ. Қарши шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи Собирали Саидов мурожаат қилиб, 2018 йил 31 январь куни “Умид автолизинг” МЧЖ билан “Дамас” автомашинасини лизинг асосида сотиб олишга келишиб, бошланғич аванс – ўттиз бир миллион олти юз минг сўм тўлаб, шартнома имзолаган. Аммо бугунга қадар у автомашинани ҳам, бошланғич тўлов учун тўлаган пул маблағини ҳам қайтариб ололмаган. 

Унинг мурожаати асосида Қарши шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Жамияти ходимлари ўрганиш ишларини олиб борди.

Бир фуқаронинг муаммосини ҳал этиш мақсадида қилинган саъй-ҳаракатлар бежизга кетмади. 

Собирали Саидовга “Дамас” автомашинаси учун тўлаган 31600000 сўм маблағи тўлиқ қайтариб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
жамиятлари Федерацияси