Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров АҚШ Президенти вакиллари билан учрашувда уч томонлама музокарага тайёргарлик ва мамлакатни урушдан кейин тиклаш масалалари кўтарилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Женевадаги музокара икки босқичда кечган: Америка томони билан алоҳида мулоқот ва Швейцария иштирокида уч томонлама учрашув.
Томонлар иқтисодиёт, Киевни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ узоқ муддатли механизм мавзуларини ҳам таҳлил этишган. Гуруҳлар қайта тиклаш ҳужжати, хусусан келгуси жараён ва инвестиция режаси бўйича батафсилроқ ишлашда давом этишга келишиб олдилар.
– Биз кейинги келишувлар учун асос бўладиган хавфсизлик гарови, молиявий қарорлар ва келишилган ёндашувларни якунлаш устида ишлаяпмиз, –деди Умеров. – Мақсад АҚШ ва Россия билан кейинги уч томонлама учрашувни иложи борича мазмунли, самарали ўтишини таъминлаш.
Тадбирлардан сўнг Умеров “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Арахамия ҳамда АҚШ вакиллари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан бирга Президент Владимир Зеленский билан қўшма учрашув ўтказди.
С.Раҳимов, ЎзА