Умарходжаев Босит Бохадировичнинг санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Миллий ўзликни англашда маданият муассасаларининг ўрни” мавзусида
Умарходжаев Босит Бохадировичнинг 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик ихтисослиги бўйича “Миллий ўзликни англашда маданият муассасаларининг ўрни” мавзусидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 28 январь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100164, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳаси, 127 “А” уй, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “А” биноси, 2-қават, мажлислар зали.
Тел.: (+99871) 230-28-02; факс: (+99871) 230-28-15
e-mail: uzdsmi@madaniyat.uz