Қумқўрғонликлар шартномавий режани ошиғи билан уддалади
Жорий йилда тумандаги 194 фермер хўжалиги 7 минг 952 гектар майдонда “Беш қаҳрамон”, “Порлоқ-1”, “Сурхон-14” каби маҳаллий иқлимга мос, серҳосил ғўза навларини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Бунинг учун пандемия шароитида ҳам ниҳолларни меҳр билан парвариш қилиб, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширди.
Сурхондарё влояти Қумқўрғон тумани пахтакорлари биринчи бўлиб, шартномавий режасини бир ойда ортиғи билан бажарди.
Жорий йилда тумандаги 194 фермер хўжалиги 7 минг 952 гектар майдонда “Беш қаҳрамон”, “Порлоқ-1”, “Сурхон-14” каби маҳаллий иқлимга мос, серҳосил ғўза навларини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Бунинг учун пандемия шароитида ҳам ниҳолларни меҳр билан парвариш қилиб, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширди.
Етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилиб, ҳудудларнинг ўзида яшайдиган теримчилар жалб қилинди. Ҳар куни ўртача 25 мингга яқин теримчи хом ашёни йиғиб олишда иштирок этди. Уларни иссиқ овқат билан таъминлаб, иш ҳақини белгиланган муддатда тўлашга алоҳида эътибор берилди. Хом ашёни ўз вақтида ташиш учун мавжуд техникалардан унумли фойдаланилди.
Ҳосилни тез ва сифатли териб-йиғиб олишда соҳада юз бераётган ўзгаришлар ҳам муҳим омил бўлди. Хусусан, мазкур туманда ҳам пахта етиштиришнинг кластер усули жорий этилгани пахта етиштириш ва уни қайта ишлашни янги босқичда ривожлантиришга хизмат қилди.
Қумқўрғонлик пахтакорлар эришган ютуққа шартномавий режани қисқа кунларда ортиғи билан уддалаган “Нодир Жумаев”, “Жасур Қароров”, “Қумқўрғон мўъжизаси” каби тажрибали фермер хўжаликлари салмоқли ҳисса қўшди.
Йиғим-терим қизғин давом этаётган туман пахтакорлари ҳозиргача қабул пунктларига қарийб 27 минг тонна хом ашё топширди.