English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қумқўрғон туманида учинчи сектор раҳбари сайёр қабул ўтказди
16:48 / 2019-11-02

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов вилоятдаги илк сайёр қабулини Қумқўрғон туманидаги чекка Каттакўл маҳалласидан бошлади.


Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов вилоятдаги илк сайёр қабулини Қумқўрғон туманидаги чекка Каттакўл маҳалласидан бошлади.

Мазкур маҳалла туман марказидан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган. Каттакўл маҳалласи ва унинг атрофидаги учинчи секторга қарашли 16 қишлоқда 45 минг 800 дан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалдаги 35-мактабда ўтказилган қабулда маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбар ҳамда вакиллари иштирок этди.

DSC09003.JPG

Учинчи сектор раҳбарининг сайёр қабулида фуқаролар асосан ички йўллар ва кўприкларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, электр энергияси, ичимлик суви ва газ таъминоти, моддий ёрдам ажратиш, алиментни ундириш, ариқ ва зовурларни тозалашга кўмаклашиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олишга ёрдам бериш, кадастр хизмати ва бошқа муҳим масалалар билан мурожаат этди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоевнинг маълум қилишича, шу куни аҳоли томонидан билдирилган 86 та мурожаатнинг аксарияти жойида ўз ечимини топган. Масалан, Оқтом маҳалласида яшайдиган Л.Ибрагимова кўп йиллардан буён касаллиги ва пойтахтга бориб даволаниш учун моддий имконияти етмаётганини маълум қилган. Фуқаронинг Тошкент шаҳрида бепул даволаниши учун тегишли йўлланма олишига амалий ёрдам кўрсатилган. Чўкирли маҳалласида яшовчи Д.Эсанова биолабаратория қуриш учун ер майдони ажратиш ва кредит маблағи олишда ёрдам сўраган. Бу масала ҳам жойида ўз ечимини топган.

DSC09009.JPG

–Анча вақтдан буён ҳал бўлмаётган бу масалага жойида ечим топилганидан хурсандман, – дейди Дилорам Эсанова. – Бунинг учун менга маҳалламиздан беш сотих ер ажратилди. Бинони қуриш учун тижорат банки зарур маблағ билан таъминлашни ўз зиммасига олди. Бу лойиҳам амалга ошгач, турли зараркунандаларга қарши қўлланиладиган капалак парваришлашни йўлга қўйиб, маҳалламизда бешга яқин хотин-қизни иш билан таъминлайман.

Сайёр қабулда ечими маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатьий назоратга олинди.

DSC09020.JPG