Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинлари финалида
“Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида ярим финал босқичидаги жанглар бошланди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Улуғбек Рашитов испаниялик Хавьер Перес Поло билан куч синашди. Мазкур беллашувда амалдаги Олимпия ўйинлари ғолиби, таэквондочимиз ғалаба қозонди.
Энди У.Рашитов сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Брэдли Синден (Буюк Британия) ва Зайид Карим (Иордания) ўртасидаги жанг ғолибига қарши даянга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА