Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Рашитов Эронда ўтказилаётган мусобақанинг энг яхши спортчиси
11:55 / 2022-03-09

Хабар берганимиздек, шу кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Эронда ўтаётган учта халқаро мусобақада иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, юртимиз таэвондочилари ўтказилаётган иккита нуфузли мусобақа – клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда “Fajr Open” халқаро мусобақасида муваффақиятли қатнашишди. 

Клублар ўртасидаги басҳларда Токиода ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлиши билан мусобақанинг энг яхши спортчиси, деб топилди ва махсус сертификат билан тақдирланди. 

У саралаш баҳсларида, чорак ва ярим финалда ҳеч бир рақибига имконият қолдирмади. Деярли барча беллашуларда рақиблари ундан 10 очко ола билмади. Акчинча, Улуғбек ўтказилган барча беллашуларда 31-35 очко олишга эришди. Улуғбек Рашитов финалда эронлик Муҳаммад Ҳусайн Зоҳидни уз майдонида катта устунлик билан мағлуб этди. 

– Улуғбекнинг ҳар бир ҳаракати, Теҳрон даянидаги жозибали усуллари кўпнинг эътиборида бўлди. Олқишлар, чиройли усулларни қўллаб-қувватлаш ҳам айнан унинг иштирокидаги беллашуларда кузатилди. Рашитовнинг такрорланмас оёқ ҳаракатлари мухлисларга завқ бағишлаши билан бирга унинг чиқишлари фото ва видео тасмаларга энг кўп муҳрланган беллашувлар сирасида эътироф этилди, – дейди телефон орқали мулоқотда таэквондо бўйича терма жамоа бош мураббийи Павел Хан. 

Шунингдек, барча рақибларини мағлуб этган Шуҳрат Салаев ҳам жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди. Никита Рафалович ҳамда Жасур Жайсунов бронза медалларини қўлга киритишди. 

Қизлар ўртасида кечган баҳсларда Феруза Содиқова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқишди. Бу, ўзбекистонлик таэквондочиларнинг мазкур мусобақада 3 та олтин ва 4 та бронза медалига мушарраф бўлишини таъминлади. 

Айни кунларда давом этаётган “Fajr Open” халқаро мусобақасида эса Светлана Осипова олтин, Чарос Қаюмова, Озода Собиржонова ва Жаҳонгир Худойберганов кумуш медалга эга бўлган тарзда баҳсларни якунлашган. 

Бугун, 9 март куни “Fajr Open” турнирининг сўнгги баҳслари 58, 68, 80 ва +87 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтади. Унда ҳам бир қатор таэквондочиларимиз Эрон даянида совринли ўринлар учун басҳларни олиб боришади. 

Эртага, 10 мартдан эса Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги учун мусобақалар бошланади. 14 мартга қадар давом этадиган баҳсларда мамлакатимиз спортчилари тўлиқ таркиб билан қатнашиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эронда давом этаётган нуфузли мусобақаларда таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 19 нафар спортчиси қатнашмоқда. Ушбу беллашувлар вакилларимиз учун жорий йил Хитойда ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА